Махфийлик ва cookie сиёсати
Ушбу саҳифа Ranking.uz платформаси қандай маълумотларни йиғиши, улардан қандай мақсадда фойдаланиши ва сизнинг ҳуқуқларингизни тушунтиради.
Қандай маълумотларни йиғамиз
Платформадан оддий фойдаланувчи сифатида фойдаланганингизда шахсий маълумот талаб қилинмайди. Қуйидаги ҳолларда сиз ўзингиз тақдим этган маълумотлар сақланади:
- Ариза формаси: муассаса номи, контакт шахс, email, телефон, ҳудуд ва ариза мазмунидаги бошқа майдонлар;
- Муассаса аккаунти: login email, фойдаланувчи номи ва муассаса профили маълумотлари;
- Техник журналлар: кириш санаси, IP-манзил ва қурилма тури (хавфсизлик аудити учун).
Cookie'лар
Сайт ҳозирда ФАҚАТ зарурий cookie'лардан фойдаланади — улар сайтнинг ишлаши учун шарт ва розилик талаб қилмайди:
- Сессия cookie'си (next-auth) — тизимга кирган фойдаланувчи сессиясини сақлайди;
- NEXT_LOCALE — танланган интерфейс тили;
- cookie-сонсент танлови — розилик ойнасидаги қарорингиз (localStorage).
Рейтинг виджети (эмбед)
Бошқа сайтлар муассаса рейтингини кўрсатувчи виджетимизни (iframe) ўз саҳифаларига жойлаштириши мумкин. Виджет юкланганда бизнинг серверимиз оддий веб-сўровни олади:
- IP-манзил, браузер тури ва сўров вақти (техник журнал, хавфсизлик ва суиистеъмолга қарши);
- виджет жойлаштирилган саҳифа манзили (Referer) — у қисқартирилган ҳолда келади.
- Виджет ҲЕЧ ҚАНДАЙ cookie қўймайди, кузатув скриптларини юкламайди ва сизни сайтлар бўйлаб кузатмайди — у фақат статик HTML қайтаради.
Аналитика (келажакда)
Ташриф статистикаси (Google Analytics / Yandex Метрика) фақат сиз розилик ойнасида "Қабул қиламан"ни танлаганингиздагина уланади. "Фақат зарурлари" танланса, ҳеч қандай аналитик кузатув юкланмайди.
Маълумотлардан фойдаланиш мақсади
- Аризаларни кўриб чиқиш ва муассаса билан боғланиш;
- Муассаса кабинетига хавфсиз киришни таъминлаш;
- Рейтинг маълумотларининг ишончлилигини аудитлаш (ким, қачон, нимани тасдиқлаган);
- Платформа хавфсизлигини ҳимоя қилиш.
Сақлаш ва ҳимоя
Маълумотлар ҳимояланган серверларда сақланади; муассаса контакт реквизитлари (STIR, телефон, email) очиқ API орқали берилмайди — уларга фақат ваколатли ходим ва администраторлар кира олади. Рейтингда фақат очиқ, муассасавий кўрсаткичлар эълон қилинади.
Сизнинг ҳуқуқларингиз
Ўзингиз тақдим этган маълумотларни кўриш, тузатиш ёки ўчиришни сўраш ҳуқуқига эгасиз. Бунинг учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг.
Боғланиш
Саволлар учун: info@ranking.uz. Ушбу сиёсат янгиланганда сана шу саҳифада кўрсатилади.